Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
10:50 / 2026-02-18

Тошкент вилоятида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддаларининг ноқонуний айланишига қарши тезкор тадбирлар давом этмоқда. Вилоят ИИББ ходимлари томонидан ДХХ ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 20-26 ёш орасидаги 4 нафар шахс туманнинг Нурафшон маҳалласидаги вақтинча ижарага олинган хонадонда қўлбола усулда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаш мақсадида “нарколаборатория” ташкил этгани аниқланди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди. Текширувлар давомида ушбу манзилдан 3 килограмм “прегабалин”, 25 килограмм “трилон”, 20 литрлик идишларда суюқлик ва прекурсорлар, бўш капсулалар ҳамда 3 минг дона бўш флакон топилди. Барчаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Суриштирув давомида гумонланувчилар лабораторияни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни интернетдаги наркодўкон кураторларидан олиб, уларнинг молиявий кўмагида иш юритгани аниқланди. Дастлабки маълумотга кўра, мусодара қилинган моддаларнинг “қора бозор”даги қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 50 мингдан ортиқ дозадаги дорилар тарқатилишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А. Мусаев, ЎзА