Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нархни кескин ошириб сотишга уринган 34 фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди
14:40 / 2020-04-02

Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан деҳқон бозорлари ҳамда йирик озиқ-овқат дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат олиб борилмоқда.


Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан деҳқон бозорлари ҳамда йирик озиқ-овқат дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат олиб борилмоқда.

Шунга қарамай, айрим жойларда карантин даврида аҳоли талаби ортган маҳсулотлар нархини кескин ошириб сотиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Вилоят ДСБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро М. С. Ғиждувон туман деҳқон бозори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз мўмай даромад олишни кўзлаб, саримсоқпиёз маҳсулотини 80 минг сўмдан сотаётгани аниқланган. Юқоридаги фуқаро томонидан сотувга қўйган маҳсулотлар далилий ашё сифатида (19 кг) олиб қўйилди.

Худди шундай ҳолат, фуқаро М. Ҳ. томонидан Бухоро шаҳридаги “Улгуржи деҳқон бозори”да картошка маҳсулотини 3500-4000 сўмдан харид қилиб унинг баҳосини асоссиз равишда ошириб ҳеч қандай ҳужжатларсиз Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида 5000 минг сўмдан сотаётганлиги аниқланган.

Истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган юқори эҳтиёжидан ўз манфаати яъни мўмай даромад ишлаб олиш пайига тушган “тадбиркорлар” адашади.

Бухоро вилояти давлат солиқ идоралари томонидан карантин ҳолати эълон қилингани ортидан аҳоли орасида бозорлар ҳамда йирик савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб кучайганидан келиб чиқиб, мўмай даромад орттириш илинжидаги 34 фуқаронинг ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилган. Ўз навбатида ушбу фуқароларга тегишли жами 33 миллион сўмлик 6 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилган.