English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наримон Умаровнинг Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашуви
20:04 / 2016-11-15

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 15 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 15 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Х.Атаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Д.Ҳакимова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод мустақиллик йилларида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқлари янги қиёфа касб этиб, ҳудудда замонавий ва миллий меъморчилик асосида барпо этилаётган муҳташам турар жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, маданият масканлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Дастурда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ғоя ва таклифлар илгари сурилган. Маҳаллий бошқарув органлари фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини ошириш, ҳудудларнинг кадрлар сиёсатига доир ваколатларини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш, барча ҳудудий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлигига тавсия этилаётган номзодларни ҳокимлар билан келишиш лозимлиги қайд этилган.

Ҳудудда сўнгги йилларда замонавий технологиялар билан жиҳозланган, йирик инновацион лойиҳаларга асосланган кўплаб корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани, хусусан, халқ хўжалиги ва кундалик турмушимиз учун зарур бўлган маҳсулотларнинг аксарияти Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётганига эътибор қаратилган.

Махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш, унда инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, инновация ва инновацион инфратузилмаларнинг ягона ваколатли органини таъсис этиш, инновация жамғармасини тузиш каби устувор вазифаларни белгилаш асосий мақсадлар сифатида илгари сурилган.

Учрашувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод тумани бўлинмаси раиси Я.Тўйчиев, Зафаробод туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси мудираси Д.Чанкаева, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ф.Қобилов, Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Нишонова, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Холмурзаев ва бошқалар номзоднинг дастури тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.