English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарада Самарқанднинг иқтисодий салоҳияти тақдимот қилинди
11:25 / 2025-07-26

Япониянинг Нара шаҳрида Самарқанднинг иқтисодий салоҳиятини тарғиб этишга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди.

Мазкур бизнес-форумда самарқандлик тадбиркорлар ва Япониянинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг очилишида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва Нара префектураси губернатори Макото Ямашита икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида гапирди.

Тадбир иштирокчилари Самарқандга инвестиция киритиш учун муайян секторда яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишиш, ҳамкорликда амалга оширилиши таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотларга эга бўлиб, келгусида биргаликда ишлаш юзасидан яқиндан мулоқот қилиш имконига эга бўлди. Унда бир қатор қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш борасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Бизнес-форум Самарқанд ва Нара ишбилармон доираларининг кенг кўламли йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиши учун самарали мулоқот майдонига айланди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири