French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нақшинкор куз манзаралари Бойсунга чорлайди
15:01 / 2025-10-30

Йилнинг тўрт фаслида ҳам инсониятнинг беихтиёр баҳри-дилини очадиган Сурхондарё вилоятининг тоғли Бойсун тумани табиати куз фаслида турфа рангларда янада гўзал товланади.

Осмонўпар тоғлар қўйнидаги дов-дарахтлар нафис жилоланиб, кўзларга қувонч, қалбларга севинч улашади. Она табиатга меҳрли бўлишга ундайди.

Мабодо йўлингиз тушиб, эртага Бойсун тарафларга келсангиз, ана шундай тилларанг япроқлар қўйнида “Лаззатли Сурхон” халқаро фестивалининг меҳмони бўласиз. Туманлар ва Термиз шаҳри павильонларида таъмидан бол томадиган миллий таомлардан татиб кўрасиз. Нафис ҳунармандлик маҳсулотлари ва сувенирлар кўргазмаси, “Узум сайли”, “Олма сайли”, “Анор сайли” каби анъанавий байрам тадбирларида иштирок этасиз. Теварак-атроф гўзаллигига назар ташлаб, она табиат жанубдаги воҳанинг гастрономик туризм фестивалига тароватли, мафтункор манзараларни инъом этганига шукрона айтасиз. 

Бугун сизларга улашаётганимиз Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Юнус Холиёров тасвирга олган ушбу суратлар ҳам шу кунларда Бойсунни сержило куз манзаралари гўёки ўз қучоғида оҳиста эркалаётгандек, бойсунликлар эса олтин куз тароватидан ўзгача завқу шавқ туяётгандек таассурот уйғотади. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири