English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нақд хорижий валютани ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди
17:31 / 2022-10-04

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга пиёда чиқиб кетаётган фуқаронинг кўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. Рюкзак ичида йуловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган жами 29 минг 900 АКШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетаётганлиги аникланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда доимий яшаш жойига эга бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Яна бир маълумот, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томондан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти, “Фарғона — Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоуловнинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 152 миллион сўмдан зиёд жами 23 минг 500 дона тиббиёт найчаси (тиббиёт системалари) борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА