Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нақд хорижий валютани ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
15:39 / 2022-07-17

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона пости ходимлари ДХХЧҚ 92-52 ҳарбий қисм ва ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳаморликда Ўзбекистон Республикасидан Тожикистон Республикасига ўтиш мақсадида кириб келган Ўзбекистон фуқароси М.К.га тегишли бўлган жами 19 800 АҚШ долларини ноқонуний равишда танишлари Т.Ю. ҳамда унинг қизи Ш.Ю. орқали моддий манфаат эвазига Ўзбекистондан Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш. Суяров, ЎзА