ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудида жойлашган Нанай қишлоғида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида маънавий-маърифий фестиваль бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, спорт ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилиб, ушбу шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ёшларнинг муҳим вазифаси экани таъкидланди.
Фестиваль доирасида ташкил этилган концерт дастури, ҳарбийлар чиқиши, Вилоят драма театри жамоаси томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, “Заковат” интеллектуал ўйини, шахмат, футбол, бокс, кураш мусобақалари, “Миллий ош” танлови ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёрланган композициялар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
[gallery-27322]
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА