French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нанайда бунёдкорлик ишлари қизғин бормоқда
16:51 / 2023-07-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятидаги сўлим манзиллардан саналган Нанай қишлоғининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йил баҳорида вилоят раҳбари ташаббуси билан Нанайдаги Дўстлик маҳалласида чўмилиш ҳавзаларини қуриш, қишлоқдан оқиб ўтувчи Подшоотасой қирғоқларини ободонлаштириб, саломатлик йўлакчасини, бир ярим гектар майдонда очиқ пляж барпо этиш ҳамда қатор дам олиш масканларини яратиш ишлари бошланган эди.

Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Б. Нуриддинов бошчилигида ишчи гуруҳ мазкур лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида лойиҳалар ташаббускорлари билан мавжуд муаммо ва таклифлари юзасидан суҳбатлашилди, объектларни белгиланган муддатда топшириш учун тадбиркорларга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.

[gallery-12636]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА