ФОТОРЕПОРТАЖ
“Германия халқаро ҳамкорлик жамияти” (GIZ)нинг “Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси раҳбари Беате Шореит, маслаҳатчи Ребекка Раэппле ва лойиҳанинг Фарғона водийси ассистенти Муқаддас Назарова, Ҳелветас Масcонтоур консорциуми “Фарғона водийсининг 3 ҳудудида туризмни ривожлантириш” лойиҳаси раҳбари Маеве Ўбриан, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси вакиллари Наманган вилоятининг туристик салоҳияти юқори бўлган Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғига ташриф буюрди.
[gallery-10705]
Бу ерда улар дам олиш масканлари, оилавий меҳмон уйлари ва туризм объектларида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари билан туризмни ривожлантириш ҳамда хизмат турларини кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Вилоят ҳокими ўринбосари – Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Б. Нуриддинов Нанайда қишлоқ туризмини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар муҳокамаси юзасидан ҳамкорлар билан учрашув ўтказди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА