Бугун – 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, чақнаш оқибатида 1984 йилда туғилган И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.
Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойида Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилинган бўлиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.