English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намунали тиббий хизмат – коронавирус пандемиясига қарши курашнинг муҳим омили
16:39 / 2021-04-06

Андижон вилоятининг Асака ва Жалақудуқ туманларида «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида сифатли тиббий хизматни ташкил этишда янги механизмлар мажмуини татбиқ этиш» мавзусида илмий-амалий семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар-тренингда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов, Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов, институт ўқитувчилари, туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оила шифокорлари иштирок этди.

Семинар-тренинг доирасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова томонидан тиббиёт муассасалари фаолияти, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва савиясини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада юқори босқичга кўтариш, бирламчи тиббий санитария муассасалар фаолиятига янгича механизм, иш услубларини жорий этиш, коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш ишларининг олиб борилиши, тиббий хизмат жараёнларига электрон технологияларни татбиқ этиш, жаҳон стандартлари мезонлари доирасида тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини юксалтириш масалалари бўйича интерактив маҳорат дарслари ўтказилди.

Асака ва Жалақудуқ туманларида ўтказилган семинарларда Асака, Марҳамат, Шаҳрихон, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари ҳамда Хонобод шаҳридаги оилавий поликлиника шифокорлари 3 бўлимдан иборат интерактив тренинг машғулотларида қатнашиб, ўзларининг билим, маҳорат ва малакаларини янада бойитди.

Дастлаб ўтказилган давра суҳбатида Президентимиз раислигида 2021 йил 1 апрель куни соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йили ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни амалга ошириш, жумладан, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, ўтказилган тиббий хатлов натижасида аҳолини ажратилган гуруҳлар бўйича "маҳаллабай" соғломлаштириш тадбирлари билан қамраб олиш масалалари муҳокама этилди. Мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишларни ташкил этиш ва самарали олиб бориш юзасидан топшириқ, таклиф ва тавсиялар берилди.

Иккинчи бўлимда ташкил этилган давра суҳбатида оила шифокорларининг ўз ҳудудларида олиб бораётган ишлари юзасидан фикрлар, сифатли тиббий хизматни ташкил этишга қаратилган ибратли ишлар, илғор тажрибалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш, онлайн патронаж хоналарини ташкил этиш, тиббий мобил бригадалар фаолиятини кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ишлар самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.

[gallery-1922]

Семинар-тренингнинг учинчи қисмида Коронавирус касаллигига қарши эмлаш тадбирларини сифатли ташкил этишдаги асосий мезонлар хусусида сўз юритилди.

– Халқимизнинг коронавирус пандемиясини енгиб ўтишига сабаб бўлган муҳим омиллардан бири мамлакатимизда намунали тиббий хизматнинг ташкил этилганлигидир, – деди Элмира Боситхонова. – Бу нафақат юқори самара берди, балки жаҳон ҳамжамиятига ўрнак бўлди.

Вазир ўринбосари оммавий эмлаш тадбирини самарали ва юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳам тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

Андижон давлат тиббиёт институтининг малакали профессорлари, доцентлари иштирокида мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилиши, жарроҳлик амалиётлари бўйича тиббий консультациялар ўтказиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, аниқ режа ва вазифалар белгилаб олинди.

Шунигдек Элмира Баситханова вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари иштирокидаги онлайн йиғилишда Андижонда сифатли тиббий хизматни ташкил этиш, жорий йил апрель ойида вилоятда «Саломатлик ойлиги» тадбирини юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирди, тавсиялар берди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари иштирокида ўтказилган машғулот, давра суҳбати ва тадбирлар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлиги, шифокорларнинг маҳорат ва кўникмаларини оширишга ёрдам берди.

 Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА