Намойишчилар Канадани АҚШ билан боғловчи кўприкни тўсиб қўйди
COVID-19 чекловига қарши норозилик билдирган канадаликлар Онтарио провинциясини Мичиган билан боғловчи Амбассадор кўпригини ёпиб қўйди, — дея хабар бермоқда CBS.
Кўприк юк машиналари, пикап ва енгил автомобиллар билан тўсилган. Қатнов учун фақат биргина йўлак бўш, шу орқали АҚШдан Канадага ўтиш мумкин. Телеканал маълум қилишича, кишилар Оттавада намойиш ўтказаётган оғир юк машиналари ҳайдовчиларини шундай қўллаб-қувватламоқда.
Амбассадор кўприги Канададан АҚШга борадиган энг гавжум йўл. Полиция ходимлари бу ерда ҳаракатни тиклашга ҳаракат қилмоқда.
Канадалик узоқ йўлга юрувчи ҳайдовчилар 29 январь куни Оттавада норозилик намойишини бошлаган эди. Улар федерал ва минтақавий ҳокимиятларни барча COVID-19 чекловларини олиб ташлашга чақиряпти.