English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганнинг ёш китобхон оилалари билим ва маҳоратини синовдан ўтказди
17:08 / 2022-06-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон оила” танловининг Наманган вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида маънавият ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, шеърхонлик ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёш ижодкорларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган танловга китобхон оилалар жалб этилди. 

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган танловда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан жам бўлган китобхон оилалар ва ижодкор ёшлар иккита шарт бўйича ўз билим ва истеъдодини намойиш этди. 

Биринчи ўрин Чуст туманилик Мамиралиевлар оиласига, иккинчи ўрин Наманган туманида яшовчи Жабборовлар оиласига ва учинчи ўрин Норин туманидан ташриф буюрган Йўлдошевлар оиласига насиб этди.

[gallery-7577]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА