Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлик доираси кенгаймоқда
09:15 / 2020-08-15

Ушбу меморандумда белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.

Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти туризмни ривожлантириш маркази ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

2019 йил ноябрда имзоланган Наманган вилояти ҳокимлиги ва Свердловск вилояти вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик келишувидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган меморандум, Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Джумабаев ва Свердловск вилояти туризмни ривожлантириш маркази директори Эльмира Туканова томонидан имзоланди.

Меморандумга асосан, икки вилоят ўртасида туризм соҳасида ахборот ва тажриба алмашинуви йўлга қўйиш, туризм секторига ўзаро инвестициялар жалб этиш, туризм маҳсулотлари тарғиботи ва маркетингини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш белгиланган.

Ушбу меморандумда белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.