Фоторепортаж
Кеча футбол бўйича мамлакат суперлигасининг 14-тур ўйинлари ниҳоясига етди.
Тур сўнгги учрашувларидан бири АГМК ва “Металлург” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди: АГМК – “Металлург” 0-1. “Локомотив” эса ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилди. Шиддатли кечган ўйиннинг сўнгги дақиқалари темирйўлчиларга омад келтирди ва “Локомотив” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди: 1:0.
[gallery-8142]
Тур якунларига кўра, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 28 очко жамғарган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни “Пахтакор” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари эгаллаб турибди. Иккала клуб ҳам битта ўйин кам ўтказган ҳолда 26 очкога эга.
Чемпионатда Самарқанднинг “Динамо” клуби гуруҳ аутсайдери бўлиб турибди. Жамоа 13 учрашувда бор йўғи 7 очко жамғара олди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА