Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганнинг энг фаол иқтидорли ёшлари
10:41 / 2024-12-29

Якунланаётган 2024 – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” наманганлик иқтидорли ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар йили бўлди. Таълим, тиббиёт, спорт, фан йўналишларида ўз интилиши ва ташаббуслари билан тенгдошларига намуна бўлганларни тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да ташкил этилган байрамга бағишланган тадбир аввалида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда ёшларнинг камолотига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталди.  

Қайд этиш жоизки, республикада биринчи бўлиб, “Наманган тажрибаси” сифатида вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали ҳамда қатор органлар ва ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилда олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими тизими ҳамда бошқа соҳалардаги фаол ёшларни рағбатлантириш тизими яратилган эди. Айни шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ҳокимининг бу ҳақдаги тегишли қарори имзоланди.

Етти йўналишда ташкил этилган “Давлат ва жамият ҳаётидаги фаол ёш” танловида – “Энг фаол давлат хизматчиси”,  “Энг иқтидорли талаба”, “Энг фидойи муаллим”,  “Энг моҳир спортчи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг маърифатли ва билимдон ўқувчи”, “Энг маънавиятли ёш ўқитувчи” номинацияларида уч нафардан ёшга махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда тақдим этилди.

– Педагоглик фаолиятимни бошлаганимга эндигина бир ярим йил бўлди. Шу қисқа фурсат оралиғида амалга оширган ишларим эътиборга олиниб, ғолибликка лойиқ, деб топилганимдан бағоят хурсандман, – дейди Тўрақўрғон туманидаги 37-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Нодира Набиева. – Бу танловдаги иштироким эришилаётган ютуқларимнинг давомчиси бўлди. Дунёга машҳур Оксфорд университетининг таянч докторантурасига 100 фоизли грант ва 80 минг доллар миқдоридаги стипендияни ютиб олдим. Айни пайтда шогирдларимга хорижий тилларни ўргатиш борасида услубларим натижасида вазир жамғармасининг бир минг доллар миқдорига тенг маош оламан. Ҳозирда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш бўйича илмий изланишларни олиб бормоқдаман.

Тантанали маросимда тақдирланганлардан бир гуруҳи ўз ютуқлари билан ўртоқлашиб, кўрсатилган эътибор ва рағбат янги марраларга чорлашини билдирди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА