Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўлида яна бир дадил қадам
07:10 / 2023-05-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Gold Fresh Fruits” МЧЖ Логистика марказининг 1-босқичи фойдаланишга топширилди.  

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.  

Таъкидлаш жоиз, МЧЖ тасарруфига Тўрақўрғон туманидан ўзлаштирилмаган 650 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирда бу ерда боғ барпо этилган.  

[gallery-11794]

Ушбу боғда гилос, ўрик, шафтоли, олхўри ва хурмо мевалари етиштирилади. Мевалар халқимиз дастурхони ҳамда Корея Республикаси, Россия Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга экспорт қилинмоқда.  

Боғда 100 нафар доимий ва 500 нафар мавсумий ишчи ўрни мавжуд. 2022 йилда 1 миллион АҚШ доллари миқдорида гилос экспорт қилинди.  

Корхона томонидан лойиҳа қиймати 14 миллион АҚШ долларини ташкил этган замонавий логистика марказини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда музлатгичли омбор ва меваларни сараловчи цех фойдаланишга топширилди.  

Ушбу объект қурилиши учун жами 6,5 миллион АҚШ доллари сарфланиб, қўшимча 50 нафар янги иш ўрни яратилди ва 4 минг тонна сиғимдаги музлатгичли омбор ташкил этилди.  

Лойиҳа ишга тушиши натижасида жорий йилда экспорт ҳажмини 5 миллион АҚШ долларга ҳамда доимий иш ўрнини 120 нафарга етказиш кўзда тутилган.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА