Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганнинг чет қишлоқларига тоза ичимлик суви олиб борилмоқда (видео)
10:44 / 2023-03-06

Қарор ва ижро

Норин тумани аслида сувга бой, чунки у Қорадарё ва Норин дарёлари оралиғида жойлашган. Лекин... Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси анча ортда эди. Ўзбекистон Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг туманнинг “Тегирмонбоши”, “Полвонкўл”, “Шўрариқ” каби маҳаллаларида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозир уларнинг қай бирида бўлманг, эксковаторлар йўл четини қазияпти. Ишчи-мутахассислар эса сув қувурларини бир-бирига пайвандлаб, янги тармоқ тортмоқдалар.  

–Бу ерга келин бўлиб тушганимга 30 йил бўлди, шундан буён мана шу качалкадан фойдаланамиз. Мана шу сувдан овқатимизга, чойимизга, кир ювишимизга ишлатамиз, – дейди “Қоратери” МФЙда яшовчи Холидахон Ўтанова. – Ёғингарчилик кўп бўлгандан кейин сув таъми ўзгарди, чойга яроқсиз бўлиб қолди. Баъзан сув чиқариш қийин бўлади, ҳамма чиқаравермайди. Водопроводдан тоза ичимлик суви ичсак хурсандмиз, маҳалламиз аҳолисининг ҳаммаси миннатдор.  

– Болалигимда қўлбола усулда ер ости сувини ичганмиз, – дейди “Нурзиё” МФЙда яшовчи Шодиёрбек Тожимирзаев. – Жўмракни бураганда тоза ичимлик суви чиқишини орзу қилар эдим. Худо хоҳласа маҳалламизга тортиб келиняпти, хонадонимизга ҳам уланади.  

Шу сатрлар, аҳолининг яшаш тарзи йиллар давомида энг муҳим вазифалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида оқсаб қолганини кўрсатади. Афсуски, бундай ҳолатни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам учратиш мумкин. Давлат раҳбарининг қарори эса ана шу бўшлиқни тўлдириб, унитиб қўйилган муаммони ҳал этмоқда.   

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Q_WUjoAGEjE" title="Наманганнинг чет қишлоқларига тоза ичимлик суви олиб борилмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

–Норин туманида 25 та лойиҳамиз бор. Маблағи 21,7 миллиард сўмга тўғри келади. Шундан 9 таси сув бўйича. Жами 26,5 км сув тармоғи тортилади, –дейди туман ҳокими ўринбосари Жасур Ғайбуллаев. – Ҳозир Нурзиё маҳалласида турибмиз. Бу ерда 7 км ичимлик суви тортиш режалаштирилган бўлиб, 625 та хонадонга ҳисоблагич қўйиб тармоқ тортиб берилади.  

Ҳа, чет маҳаллаларга ичимлик суви тортишнинг ўзи билан чегараланиб қолингани йўқ. Кесими катта бўлган гофра қувурларидан ҳар бир хонадон олдида махсус хандақ ясаб, сув ҳисоблагичлар ҳам ўрнатиляпти. Дарвоқе, кўчаларга тортилаётган сув қувурлари қалинлиги, босимга чидамлилиги келгуси йиллар истеъмолидаги эҳтиёжни ҳам ҳисобга олган.  

–Лойиҳа бўйича 120 сантиметр чуқурликда, 110 диаметрли трубалар тортиляпти. 8 атмосферага чидамли трубаларда аҳолига улаб бериляпти, – дейди инжиниринг компанияси мутахассиси Достонбек Муттиев.  

 

Муҳаммаджон Обидов,  

Элёр Олимов(видео)  

ЎзА