Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганни Бухоро ва Самарқанд билан боғловчи темир йўл рейслари қатнови йўлга қўйилади
13:02 / 2024-03-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқими кескин ўсиши учун транспорт соҳасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани кўрсатиб ўтилди.

Транспорт вазирлигига байрам кунлари авиа ва темир йўл рейслари сонини 2 баробар ошириш, Наманган ёки Фарғонага учиш графигини қайта кўриб чиқиб, водийга ҳар куни бўладиган авиа рейсларни кўпайтириш топширилди.  

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Наманганни Бухоро ва Самарқанд билан боғловчи темир йўл рейслари, “Наманган – Поп – Чодак” йўналишида ҳар куни экспресс йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади.  

 

ЎзА