Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганликлар ташкиллаштирилган тартибда ишлаш учун Россиянинг Амур ўлкасига юборилди
17:14 / 2021-11-26

Россия Федерациясига фуқароларни ташкиллаштирилган ва тартибли ишга юбориш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ҳукуматлараро “Пилот” лойиҳаси имзоланган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиалида Россия ҳудудидаги “Строй Крафт”, “Пик индустрия”, “Анастрой”, “ПСП” каби бир қатор йирик иш берувчилари томонидан танлов жараёнлари ўтказилмоқда.

Жорий йил якунига қадар лойиҳа асосида вилоятдаги  минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ишга юбориш, уларнинг расмий бандлигини таъминлаш, хуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролар билан манзилли ишлаш мақсад қилинган.

Иш берувчи томонидан мигрант фуқароларга кетиш харажатлари, иш жойига боргач уч маҳал иссиқ овқат, ишчи кийим бош, ётоқхона билан бепул таъминланиб, ойлик иш ҳақи касб мутахассислигига қараб ўртача 500-800 доллар миқдорида тўланади. Қонуний тартибда ишга юборилаётган барча мигрантларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.

[gallery-4822]

Куни кеча "Пилот" лойиҳаси доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ташкиллаштирилган кузатув тадбирида юз нафар фуқаро Россия Федерациясининг Амур ўлкасига ишга жўнатилди.

Кузатув жараёнида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассислари томонидан ўз йўналишлари бўйича фуқароларга тегишли тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА