Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганликлар Самарқандда муносиб кутиб олинди
09:39 / 2022-09-29

Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Самарқанд халқаро аэропортидан мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларига парвозлар йўлга қўйилди. Жумладан, Фарғона водийси вилоятларига ҳафтада беш кун қатновлар амалга оширилади.

 Кеча “Самарқанд – Наманган – Самарқанд” йўналиши бўйича дастлабки қатнов амалга оширилди. Намангандан учган самолёт бугун ярим тунда Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан тантанали кутиб олинди. 

Ҳаво кемасида Самарқандни зиёрат қилиш учун наманганлик бир гуруҳ нуронийлар, фаоллар, шунингдек, бугун Самарқанд халқаро туристик марказидаги Конгресс марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида иштирок этиш учун водийлик фидойи устозлар қадимий ва ҳамиша навқирон кентга келди.
 

Ғ.ҲАСАНОВ, 
ЎзА