Наманганликлар ҳам “Янги нафас”да маррани забт этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Эрта тонгдан бошланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Наманганда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳатто, ёмғирли ҳаво ҳам 500 га яқин иштирокчининг мусобақада қатнашишига тўсқинлик қилмади.
Мусобақа очилишида иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Ғ. Муродхўжаев барча қатнашчиларига омад тилади.
Иштирокчилар Наманган шаҳридаги “Гранд Шердор” меҳмонхонаси олдидан “Уч фаввора” хиёбонигача бўлган 3 километрлик масофани босиб ўтди. Улар орасида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган фуқаролар, ҳаттоки, чет элликлар ҳам бор.
[gallery-14679]
Маррани биринчилардан забт этган ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА