Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик ёшларга “Дамас” калитлари топширилди
09:16 / 2025-07-18

Наманганлик ёшларга “Дамас” калитлари топширилди

Президентимизнинг фаол ёшлар билан очиқ мулоқотида эртамиз эгаларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Алоқабанк” ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч банк сифатида белгиланган эди.

Таъкидлаш жоизки, февраль ойи охирида мамлакатимизда биринчи бўлиб Наманган вилоятида жойлашган банк филиали биносида “Ёшлар бизнеси” дастурини амалга ошириш бўйича вилоят штаби очилди.

[gallery-24364]

Мазкур ушбу лойиҳа асосида 65 та “Дамас” русумли автомобили ёшларга тантанали равишда топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар раҳбарлари иштирок этди. 

Эътиборлиси шундаки, банкнинг ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлари томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда потенциал лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирга қадар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган 330 нафар ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсга жами 24 миллиард 200 миллион сўм ҳамда 54 та тадбиркорлик субъектига 22 миллиард 100 миллион сўм, жами 384 та субъектга 46 миллиард 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши натижасида 566 нафар ўғил-қизнинг бандлиги таъминланади.

Айниқса, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида алоҳида йўналиш – йўловчи ташиш хизматини ривожлантириш мақсадида Наманган вилоятида июль ойининг ўзида 113 нафар ёшга “Дамас” машиналарини харид қилиш учун 11 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.