English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик ёшлар тарғибот тадбирида фаол иштирок этди
20:34 / 2023-04-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонасида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида  тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

2 мингдан ортиқ талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда таниқли ҳамюртларимиз Наманган аҳлини Конституциявий ислоҳотларда фаол бўлишга чақирди.

[gallery-11243]

Сўзга чиққанлар Конституцияга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар халқимизнинг турмуш тарзи янада фаровонлашишига, инсон қадри бундан-да юксалишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Тадбир давомида эл суйган санъаткорларнинг концерт дастури ёшларга янада кўтаринкилик бахш этди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА