Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги баланд адир даштликларида узоқ йиллар давомида фойдаланилмаган 36 гектар майдоннинг ҳар бири 2 сотихли мингта иссиқхона лойиҳаси агро томорқа хизмати масъулияти чекланган жамият ҳамкорлигида амалга оширилган эди.
Аҳолига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган мазкур корпорация Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ходимларига имтиёзли кредит ажратиш масаласида ёрдам сўраган. Унинг мурожаати қонуний ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Яна бир ёш ишбилармон Аброржон Юсуфжонов эса ўз мурожаатида тадбиркорлик фаолиятини бошлашда айрим муаммоларга дуч келаётганлигини келтирган. Яъни, унинг қурилиш ишлари олиб борган майдон айрим давлат органлари томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган эди. Бизнес-омбудсман вакилларининг саъй-ҳаракати билан мулк ҳуқуқи тикланиб, тадбиркорга эмин-эркин иш олиб боришига етарли шароит ҳозирланди.
Албатта, ишбилармон соҳа эгаларини қийнаб келаётган муаммо ва масалаларга ижобий ечим топиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Бизнес-омбудсман ходимлари яқиндан кўмак ва суянч бермоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА