Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик ёш ҳунармандлар каштаси хорижда эътироф этилмоқда
14:03 / 2026-01-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодларга муносиб тарзда етказиш ҳар бир ватандошимизнинг муқаддас бурчидир. Аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини ёшлар онгига сингдириш эса бу борадаги энг муҳим вазифалардан.  

Наманган шаҳридаги 11-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Розия Аҳмаджонова ҳамда 14-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Маҳфуза Ҳамидхўжаева ҳам миллий каштачилик санъати анъаналарини давом эттириш ниятида 6 йилдан буён тажрибали уста-ҳунарманд Ҳакимжон Тожибоевдан соҳанинг сир-асрорларини пухта ўрганмоқда.  

[gallery-27139]

Ёш ҳунармандлар томонидан яратилаётган ҳар бир санъат асари – газлама танлашдан тортиб, нақшни матога тушириш, ипларни ранглаш, кашта тикиш каби 20 дан ортиқ мураккаб босқичлардан ўтади. Мазкур жараён буюмнинг мураккаблигига қараб 3–5 ой, айрим ҳолларда эса 1–2 йилгача давом этади. Каштачиликда ширмон, ой, гул, анор, бодом каби анъанавий нусхаларнинг қўлланилиши Наманган миллий каштачилигининг бой ва бетакрор анъаналарини яққол намоён этади. Эътиборлиси, ўқувчи-қизлар томонидан яратилаётган миллий кашталар нафақат юртимизда, балки АҚШ, Германия, Туркия ҳамда бир қатор Европа давлатларида ҳам харидоргир. Уларнинг баҳоси 300 минг сўмдан 70 миллион сўмгача етмоқда.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА