English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик ёш олимлар йод ва темир моддаси ўрнини босадиган цукатлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқди
19:45 / 2020-10-11

Қайд этилишича, мазкур маҳсулотлардан ёнғоқ пўчоғи цукати йод ва темирга бой бўлиб, инсон организмини ушбу минерал моддаларга бўлган талабини қондиради.


Наманган Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги “Ёшларни илм-фан сохасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида бир қатор изчил саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Яқинда, олий таълим даргоҳининг биотехнология факультети талабалари ёнғоқ, тарвуз, қовун, ошқовоқ, анор, цитрус пўчоқлари ва сабзавотларни қайта ишлаб, улардан турли хил шифобахш, арзон, табиий цукатлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқдилар.

Қайд этилишича, мазкур маҳсулотлардан ёнғоқ пўчоғи цукати йод ва темирга бой бўлиб, инсон организмини ушбу минерал моддаларга бўлган талабини қондиради. 

Бундан ташқари, бу цукатлар пектин, клечатка, витаминлар, минераллар ва озиқавий моддаларга бой.

photo_2020-10-11_19-45-34.jpg

- Университет талабаларнинг ушбу тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳам илмий-тадқиқот ишларини давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ёшларнинг амалий ва инновацион лойиҳалари танловини эълон қилиб, уларни бу тадқиқотларини амалиётга қўллаш ва оммалаштириш ишларига ёрдам беришни бошлаган, - дейди НамДУ матбуот котиби Шоира Тўхтабоева.

Шунингдек, вазирлик О. Маматқулов, М. Дадамирзаев, Р. Акрамбоев, Б. Тошпўлатов, У. Нарзуллаев, Н. Икромов, Н. Баҳриддинов, Ш. Отахонов каби ёш олимларнинг амалий тадқиқотлари натижаларининг стартап лойихаларини Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қўвватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ҳам режалаштирган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур эътиборга молик лойиҳани ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши энг аввало, аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, табиий маҳсулотлар ассортиментини кенгайиши, турли кимёвий қўшимчалар билан ишлаб чиқарилган ҳамда ёғ ва крахмалдан тайёрланган маҳсулотлар ўрнини босишга хизмат қилади.