Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик депутатлар эзгу ташаббусни бошлади
09:25 / 2021-02-10

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари Форуми ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббуслар илгари сурилди.

Қолаверса, жорий йилнинг 27 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинган эди.  

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари Наманган вилояти ва шаҳар Кенгаши депутатлари ака-ука Олимхон ва Ғиёсиддин Бобоханов ташаббуси билан вилоят марказидаги 22- ва 43-сонли умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ амалий мулоқот ташкил этилди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишнинг долзарб вазифаларига бағишланган ушбу мулоқот давомида “Art Soft Holding” компанияси бизнес маслаҳатчиси Иброҳимжон Сатторов ёшларга бизнесни бошлаш ва самарали юритиш бўйича кенг қамровли тушунтиришлар берди.

Битирувчи ёшларнинг тадбиркорлик, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалардаги саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини унумли ўтказишларига кўмаклашиш учун O’zLiDeP депутатларининг амалий кўмагида ҳар икки мактабдаги ҳунармандчилик касб тўгарагига дурадгорлик асбоб-ускуналари жамланмаси совға қилинди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА