French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик 80 ёшли отахон 77 ёшли рафиқаси билан 55 йил деганда расмий никоҳдан ўтди
16:37 / 2020-11-17

Халқимиз меҳнатда тобланган. Турли ташвишлар билан овора бўлиб, ҳужжат ишларини ўз вақтида бажаришини ёддан чиқаради.

Турмушнинг турли синовларини деб, бола-чақасининг устини бутун, қорнини тўқ қилиш илинжида тун-у кун тиним билмай югуриб елади. Шундан-да, ҳар хил юмушларни ўз ўрнида ҳал этишга вақт топа олмайди.

1940 йил Наманган шаҳрида таваллуд топган Маҳмуджон Мирзабоев 1943 йилда туғилган Райхона Усмонова билан шаръий никоҳдан ўтиб, ҳаёт кечиришаётган эди. Лекин, ҳар икки фуқаронинг ҳам қонуний никоҳдан ўтиш хаёлларига ҳам келмаганди. Мана орадан 55 йил вақт ўтиб, Наманган шаҳридаги 2-сонли Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида уларнинг никоҳлари расмийлаштирилди.

- Фарзандларимизнинг дарду-ташвишлари билан андармон бўлиб, никоҳ гувоҳномасини олиш хаёлдан ҳам кўтарилган экан. Тўйимизга кўп вақт бўлган бўлсада, гувоҳнома олиш учун вақт ажратмаганимизни қаранг. Ҳозир невара, чеваралик бўлганимизда биринчи марта никоҳни қайд этганимиз 80 ёшли юбилей тўйимга ажойиб совға бўлди, - дейди Маҳмуджон ота Мирзабоев.

Дарҳақиқат, ҳаётда турли ташвишлар билан ўралашиб, ҳужжат ишларини ўз вақтида битирмай, орадан йиллар ўтгач, никоҳ гувоҳномасини олган фуқаролар ҳозирда кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган корейс миллатига мансуб 59 ёшлик Пак Геронтий ва Поп туманида яшовчи, 55 ёшни қаршилаган татар миллатига мансуб Динара Пракуровадир. Улар ҳам 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида никоҳ гувоҳномасиз оила қуришган. Бу оила ҳам ФҲДЁ бўлими орқали ниоҳлари қонуний расмийлашганидан беҳад мамнун бўлдилар.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА