French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик 440 нафар битирувчи муддатидан олдин талаба бўлди
13:21 / 2025-07-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳрида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, замонавий таълим масканлари, спорт иншоотлари ва маданий марказлар барпо этиш ишлари изчил давом этмоқда.

[gallery-24119]

Наманган шаҳар ҳокимлигида 2024-2025 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган, келажак сари ишонч билан қадам қўяётган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев умумтаълим мактабини юксак натижалар билан тамомлаган йигит-қизларга, устоз-мураббийларга, ота-оналарга самимий дил сўзларини билдирди. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тўғри тарбиялаш, зарарли таъсирлардан асраш долзарб масалалардан эканини таъкидлаб, ёзги таътилда уларни оромгоҳлар ва фойдали машғулотларга жалб этиш, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ва санъат кечаларини ташкил этиш бўйича вазифаларга тўхталиб ўтди. 

Маълумот учун. Наманган шаҳридаги 53 та умумтаълим мактабида 76 минг 108 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилида уларни 5 минг 257 нафар ўғил-қиз тамомлади. Битирувчиларнинг 315 нафари чет тилларни билиш даражасидаги (IELTS) сертификатга эга бўлиб, улардан 440 нафари муддатидан олдин талабалик шарафига муяссар бўлди, 67 нафари нуфузли хориж ўқув юртларига ўқишга кирди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА