Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандан Сирдарёга 800 дан зиёд қурувчи жўнаб кетди
20:47 / 2020-05-14

Улар Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласида наманганликлар номидан барпо этиладиган 135 та уй қурилишида иштирок этади.


14 май куни эрталаб Наманган темирйўл вокзалидан Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан талафот кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшишни аҳд қилган наманганлик қурувчилар жой олган махсус поезд Сирдарё вилояти томон йўлга чиқди.

photo_2020-05-14_20-45-57.jpg

Вилоятдан 50 дан ортиқ пудратчи ташкилотнинг бетончи, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор ва бошқа қурилиш усталари каби 800 нафардан зиёд ишчи ҳамда мутахассислари Сирдарёга сафарбар қилинди. Улар Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласида наманганликлар номидан барпо этиладиган 135 та уй қурилишида иштирок этади.

photo_2020-05-14_20-45-49.jpg

Сирдарёда қурувчиларимизни вилоят ҳокимлигининг махсус штаби вакиллари кутиб олади. Мазкур штаб томонидан мутахассисларимизни жойлаштириш, маиший шароитлар яратиш ва иш ҳажмларини белгилаш билан боғлиқ масалалар тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади, деб хабар беради вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.

photo_2020-05-14_20-46-03.jpg