Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги Ёджу техника институти университет мақомини олди
07:32 / 2022-10-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги ушбу олийгоҳда айни пайтда 12 минг талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 2 минг нафари кундузги, 9 минг 650 нафари сиртқи ва 350 нафари кечки таълим турларида иқтисодиёт, филология, тилшунослик, бошқарув ва педагогика соҳалари бўйича билим-кўникмаларини оширмоқда.

- Ўтган давр мобайнида 15 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олиб бордик. Бу ишлар давом этмоқда. Лойиҳа қиймати 60 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирги кунда талабаларга 130 дан ортиқ профессор ўқитувчилар дарс бермоқда. Умумий ходимлар сони 200 нафардан ортади. Асосий урғу талабаларга жаҳон стандартлари асосида сифатли таълим беришга қаратилган. Университетимиз педагогик жамоаси ҳам шу ниятда астойдил меҳнат қилмоқда, - дейди олийгоҳ раҳбари Муҳаммад Элёр Йўлдошев.

[gallery-9104]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА