French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги янги саноат зоналарида 20 минг иш ўрни яратилади
16:32 / 2020-10-13

Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида барпо этилаётган кичик саноат зонасида 19 лойиҳа амалга оширилади. Маҳаллаларга саноатнинг кириб бориши натижасида яқин ярим йил ичида мингдан зиёд киши ишли бўлади.


Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Президентимиз раислигида шу йил 8 август куни ўтказилган видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудудлардаги ўрганишларда берилган топшириқлар қай даражада бажарилаётганлигини кўриш мақсадида янги ташкил этилаётан кичик саноат зоналарига борди.

Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида барпо этилаётган кичик саноат зонасида 19 лойиҳа амалга оширилади. Маҳаллаларга саноатнинг кириб бориши натижасида яқин ярим йил ичида мингдан зиёд киши ишли бўлади.

Наманган шаҳрининг Юксалиш мавзесида бўш турган 30 гектарлик майдонда “Ёшлар” кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди. Унда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аҳоли қатлами, хусусан ёшлар ва хотин-қизлар учун 3,5 минг иш ўрни яратилади.

photo_2020-10-13_16-31-06.jpg

Бунинг учун "Наманган парранда" МЧЖ (сендвич панел ишлаб чиқариш), "Soliha Brend teks" МЧЖ (тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш), "Сантех полимер" МЧЖ (ёғочни қайта ишлаш), “Nam Elit Gipsakarton" МЧЖ (гипс ва гипсокартон), “Nafis dizayn tekstil” МЧЖ, "Universal tekstil savdo sanoat" Х/К (тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш) каби тадбиркорлар томонидан 65 лойиҳани амалга ошириш бўйича қурилиш ишларига киришилди. Унда вилоят ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этди. Нуронийлар дуога қўл очиб, бошланажак ишлар натижасида келгусида обод ва кўркам ҳудуд бўлишига тилак билдирилди.

Косонсойнинг Наманган шаҳрига туташ Тергачи маҳалласидаги 103 гектар майдонни эгаллайдиган “Кушон” кичик саноат зонасида умумий қиймати 740 миллиард сўмга тенг 148 лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилган бўлиб, келгусида 7600 янги иш ўрни юзага келади.

– Янги қуриладиган кичик саноат зонаси учун икки босқичли лойиҳамни тақдим этдим. У вилоят сектор раҳбарларига маъқул келди, - дейди Наманган шаҳридаги “Diamond Universal Treding” МЧЖ раҳбари Нодиржон Баҳромов. 

photo_2020-10-13_16-14-47.jpg

– Режага кўра, бизга ажратилиши кўзда тутилаётган трикотаж саноатида ишлатиладиган бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини барпо этмоқчимиз. Бунинг учун ўз маблағимиздан 2 миллион доллар сарфлаймиз, шунингдек “Асака” банкининг 3 миллион долларлик кредит маблағидан ҳам фойдланамиз. Лойиҳамизнинг биринчи навбатида 120, кейинги босқичида яна шунча кишини ишга жойлаш ниятидамиз.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга тадбиркорлар учун ерларни белгилаш жараёнида таниш-билишлик ва коррупциянинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқ берди.

Ишбилармонлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Ҳар бир тадбиркор учун 60 сотихдан ер ажратилади. Коррупцияга мутлақо йўл қўйилмайди. Агар бирор ҳолатда тадбиркордан нимадир таъма қилиш юз бергудек бўлса, жазо қаттиқ бўлади. Бу масала прокурор, сектор раҳбарларининг қатъий назоратида бўлади.

photo_2020-10-13_16-31-01.jpg

Шуни қайд этиш керакки, мазкур йирик истиқболли лойиҳаларни амалиётга изчил татбиқ этиш мақсадида вилоят, туман ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят банклари, давлат хизматлари маркази ходимлари иш фаолиятини шу ерга кўчириб келиб, тадбиркорларга кўмакчи бўладилар.

Демакки, тадбиркор учун барча шароитлар яратиб берилади. Улар ўз корхонасини рўйхатдан ўтказиш учун Косонсойга, кредит олиш юзасидан Наманганга бориб, овора бўлишмайди. Барча амалиётлар саноат зонаси ҳудудида битиши керак.

Шавкат Абдураззоқов ўрганишлар давомида Гўрмирон ҳудудида 30 гектарлик "Намуна" кичик саноат зонасида иш бошлаётган тадбиркорлар билан учрашди. Бу ерда режага кўра, қиймати 242 миллиард сўмга тенг 43 та лойиҳа бажарилади. Бу эса 1237 кишини иш билан таъминлаш имкониятини беради.

photo_2020-10-13_16-14-48.jpg

Туман ҳокими Баходир Юсуповнинг қайд этишича, Косонсой вилоят аҳолисининг 8 фоизини ташкил этган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жудаям паст - атиги 3,6 фоиз кўрсаткичга эга. Косонсойликлар сўнгги кунларда бўлаётган ижобий саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, янгича ёндашувда иш ташкил этиши даркор. Бунинг учун тумандаги тадбиркорларда улкан салоҳият мужассам.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг 2018 йилдаги қарорлари билан Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, шу орқали тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирга қадар Наманган шаҳрининг ўзида “Орзу”, “Юксалиш”, “Пахталикўл”, “Даштбоғ” каби 6 кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 12 минг кишининг бандлиги таъминланди. 

Куни кеча тамал тошлари қўйилган янги учта саноат ҳудудлари ишга тушгач 12 837 ишчи меҳнатда банд бўлади. Вилоят миқёсида эса кичик саноат зоналари ҳисобига жами 20 минг та реал ишчи ўрни яратилади.