ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш ишларига қизғин киришилди.
Шу муносабат билан Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ўтказилган тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
[gallery-16724]
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг шу йил 25-26 март кунлари вилоятга ташрифи тарихий ўзгаришларга асос бўлаётганини таъкидлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратди. Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон боғи”да умуммиллий лойиҳа асосида баҳорги экиш ишларига старт берилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳудудга 10 минг тупдан зиёд манзарали, ноёб дарахтлар ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар унинг 2 минг тупи экиб бўлинди. Бугуннинг ўзида улар сони яна 500 тага ошди.
Жорий йил баҳор ва куз мавсумларида вилоятда 15 миллион 496 минг дона манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши белгиланган. Шундан баҳор мавсумида 9 миллион 682 минг донаси экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 7 миллион 937 мингтаси, яъни 82 фоизи экиб бўлинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА