Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги Президент мактабига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи “Навбаҳор умид” стадионида бўлиб ўтмоқда
12:10 / 2021-07-26

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Президент мактабларида кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи барча хавфсизлик ва карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда давом этмоқда.

Наманган шаҳридаги Президент мактабига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи 17-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги “Навбаҳор умид” стадионида бўлиб ўтмоқда. Имтиҳонлар 26,27,28 июль кунлари 2 сменада ўтказилиши белгиланган.  

Вилоятдаги Президент мактабига 5592 нафар талабгор онлайн тарзда ариза топширган бўлиб, жорий ўқув йилида 5- ва 6-синфга қабул амалга оширилади.

Тест  синовларининг шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган. Миллий гвардия, ички ишлар, Uzinfocom ҳамда тиббиёт ходимлари ўз масъуллигига кўра жараённи назоратга олган. Ота-оналар имтиҳонни онлайн кузатиб бормоқда.  

[gallery-3192]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА