Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги Норин дарёси устига 481 метрли кўприк қурилиши авжида
14:46 / 2025-11-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманида Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилиши давом этмоқда.

Қурилиш бош пудратчи “Ўзйўлкўприк кластерининг Тошкент вилояти филиали” ДМ томонидан олиб борилмоқда. Норин дарёси устига қиймати 62 миллиард сўмлик 481 метр узунликда қурилаётган кўприкнинг эни 15 метр бўлиб,  автомобиллар қатнов қисми 11,5 метрни ташкил қилади. 

[gallery-26348]

Айни вақтда кўприкнинг ҳимоя қатлами учун темир тўр тайёрлаш ишлари амалга ошириляпти. Ҳозирга қадар 140 та 24 метрли темир устунлардан 84 та қўйилди. 288 метрида монтаж ишлари бажарилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА