Намангандаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўтказилган давлат гранти танловида 12 та нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб бўлди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти бирлашмасида ўтказилган тадбирда вилоятдаги ННТлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида Намангандаги нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган танловнинг 12 нафар ғолибига умумий ҳисобда 1 миллиард 152 миллион сўмлик грант ажратиладиган бўлди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Жамолиддин Алойдинов иштирок этган тадбирда грант соҳибларига махсус сертификатлар топширилди.
[gallery-2940]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА