Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги 12 та умумтаълим мактабида илк дарслар бошланди
17:20 / 2020-09-07

Наманган вилоятида бугун, 7 сентябрь куни 12 та умумтаълим мактабида тажриба тариқасида илк дарслар бошланди.


Наманган вилоятида бугун, 7 сентябрь куни 12 та умумтаълим мактабида тажриба тариқасида илк дарслар бошланди. 

Машғулотларга жами 4,5 минг нафардан ортиқ ўқувчи келди.

Ҳар бир шаҳар, туманда биттадан танланган мазкур мактабларда пандемия шароитида янги ўқув йилини бошлаш учун пухта тайёргарлик кўрилди.

Янги ўқув йилининг илк кунида ўқувчилар мактабга тана ҳароратлари ўлчаниб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилган ҳолда, тиббий ниқобда киритилди. Ҳар икки соатда ўқувчиларнинг ниқоб алмаштириши қатъий назоратга олинди.

Таъкидлаш керак, вилоятда 9 сентябрь куни яна 16 та, 11 сентябрь куни 24 та умумий ўрта таълим мактаби босқичма-босқич очилиши кўзда тутилган. 14 сентябрдан эса вилоятдаги 705 та мактабнинг барчаси ўқувчиларга ўз бағрини очади.

Жорий йил вилоятдаги умумтаълим муассасаларига 53 минг 104 нафар ўғил-қиз 1 синфга чиқиши режалаштирилган. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг 80 фоизи таълим жараёнини анъанавий, яъни ўқувчилар мактабга қатнаган ҳолда ташкил этиш истагини билдирган бўлса, 20 фоиз ота-оналар эса таълимни масофавий шаклда – онлайн дарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан вилоят ҳокими ўринбосари П.Маткаримов, халқ таълими бошқармаси бошлиғи В.Ражабов, туманлар ҳокимлари ўринбосарлари, сектор раҳбарлари билан биргаликда Наманган туманидаги 32-, Тўрақўрғон туманидаги 24-, Мингбулоқ туманидаги 21-умумтаълим мактабларида бўлиб, мазкур таълим муассасалари фаолияти қай тарзда йўлга қўйилгани, мактаблар гигиеник воситалар ва ичимлик суви билан таъминланганлиги каби ҳолатлар билан танишди.

photo_2020-09-07_17-45-39.jpg

photo_2020-09-07_17-45-40.jpg

photo_2020-09-07_17-45-42 (2).jpg

photo_2020-09-07_17-45-42.jpg