Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди
13:29 / 2025-04-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда Парламентнинг идоралараро ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.  

Мазкур қарор ижроси доирасида республика ишчи гуруҳи масъулларининг ташаббуси билан вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган ўқув-амалий семинар 3-босқичда ўтказилди.  

Дастлаб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, соҳага дахлдор мутасадди ташкилотлар вакиллари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, прокурорлари ва ИИБ бошлиқлари иштирок этди.  

Иккинчи ва учинчи босқичларга 2024 йил якуни бўйича криминоген вазияти оғир, деб топилган маҳаллаларнинг профилактика инспекторлари ва раислари ҳам таклиф этилди. 

 [gallery-22902]

Ўқув-амалий семинарда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан фойдаланилаётган замонавий технологиялар ва техника воситалари намойиш этилди ҳамда уларнинг техник имкониятлари ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Бундан ташқари, иштирокчилар вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган “Тезкор бошқарув маркази” фаолияти, марказнинг ишлаш тизими, унинг имкониятлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги самараси, шу билан бирга тизимни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам кенг маълумотга эга бўлди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА