Наманганда ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда
Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбони эрта тонгданоқ тилшунос олимлар, адабиётшунослар, шоир, ёзувчилар, таълим илғорлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан жам бўлди.
Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбони эрта тонгданоқ тилшунос олимлар, адабиётшунослар, шоир, ёзувчилар, таълим илғорлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан жам бўлди.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 31 йил тўлиши муносабати билан "Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир" шиорида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззақов иштирок этиб, ўз она тилимизни мамлакатимизнинг навқирон байрами сифатида нишонланаётгани билан тадбир қатнашчиларини табриклади.
Вилоят раҳбарлари, ташкилот, корхона ва таълим муассасаси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Ўзбек тили байрами муносабати билан хиёбон марказидаги Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.