Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда замонавий болалар боғчаси яна биттага кўпайди
12:19 / 2025-06-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини ошириш, болалар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш бугун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Соҳага қаратилаётган катта эътибор кейинги йилларда қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаларидан бири сифатида Наманган шаҳрининг “Зиёкор” маҳалласида жойлашган эски 33-МТТ ўрнида 140 ўринга мўлжалланган янги замонавий болалар боғчаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

[gallery-24038]

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасидан ютиб олинган 2 миллиард 370 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига қад кўтарган муассаса барча талабларга жавоб берадиган замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва соҳанинг тегишли вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими ушбу масканда билимли, иқтидорли ва зукко авлод вояга етишига ишонч билдирди. Янги боғча фақат таълим масканигина эмас, балки болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун муносиб муҳит яратиб берадиган марказ сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА