Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “загран” паспортни Давлат хизматлари марказида расмийлаштириш бошланди
08:10 / 2022-01-09

Шу йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга ошириш йўлга қўйилган эди.

Мамлакатимиз фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварини ташкил этади. Ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган эди.

Эндиликда Наманган вилояти аҳолиси ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортини Наманган шаҳар давлат хизматлари марказидан олиш имкониятига эга бўлди.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги 10 турдаги ҳужжатлар:

- белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

- биометрик паспорт ёки “ID” карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

- илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
- ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

- процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси (хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида);

- ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

- ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;

- фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

- 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси маълумотларни йиғиш пунктларига тақдим этилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА