English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда йўллар янада равон бўлади
11:30 / 2023-09-29

Айни кунларда Наманган вилоятидан ўтувчи 4Р-117 автомобиль йўлининг 27-29 километрлари капитал реконструкция қилинмоқда.

Минтақадаги инфратузилмани яхшилаш ва умумий транспорт тизими учун қулайлик яратиш мақсадига қаратилган ушбу лойиҳа доирасида қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, йўл қопламаси таъмирланиши самарасида йўловчилар учун силлиқ ва мустаҳкам йўлдан фойдаланишга имконият яратилади. Сув тўпланишининг олдини олиш ва кучли ёғингарчилик пайтида йўлнинг шикастланиш хавфини камайтириш учун дренаж тизими яхшиланиб, йўл четига янги лотоклар ўрнатилади. Йўл ҳаракати бошқарувини яхшилаш ва ҳайдовчи хавфсизлигини таъминлаш учун жойларга нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилади.

[gallery-13786]

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА