Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда ёш тадбиркор ва фермерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
17:09 / 2017-08-08

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 300 дан зиёд ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 300 дан зиёд ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 30 июнь куни бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган маърузсида белгилаб берилган вазифалар Ватанимиз келажагига дахлдор мазкур сиёсатни янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи зиммасига ўз фаолиятини тубдан қайта қуриш, давр талабига мос, ёшларни халқимиз ва Президентимиз ишончига амалий фаолият билан муносиб жавоб берадиган етук, фидойи шахслар этиб тарбиялаш вазифалари қўйилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раисининг ўринбосари М.Убайдуллаев. – Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ана шундай кенг кўламли вазифалар доирасида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ташаббускор ёшларнинг интилиш ва ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш орқали мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишдир.

Мулоқотда иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари томонидан юртимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида яратилаётган кенг шароитлар, банк, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида атрофлича тушунча берилди, фаолият бошлаётган ёш тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва аксариятига ечим топилди.

– Болалар кийимлари ишлаб чиқариш бўйича бизнес лойиҳамни рўёбга чиқариш, яъни цех қуриш учун ер керак эди, – дейди Наманган шаҳридан ёш тадбиркор Н.Юсупова. – Ушбу масала бўйича мурожаатим шу ернинг ўзида ўрганилиб, янги барпо этилган "Орзу" даҳасидан тегишли ер майдони ажратиладиган бўлди. Тадбиркорлик фаолиятим билан билдирилган бу ишончни оқлайман.

Мулоқотда қишлоқ хўжалик агрегатлари ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ер ажратилиши юзасидан мурожаат қилган тадбиркор Ҳ.Холмирзаев, болалар таглиги ва гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа тайёрлаган ва технология сотиб олиш учун кредит маблағи билан ёрдам кўрсатишни сўраган Н.Ҳожиева сингари кўплаб тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Тадбир доирасида тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятига қизиққан иштирокчилар учун Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази”да маҳорат дарслари ташкил этилди. Тўрақўрғон туманидаги “Дилрабо СДА”, Наманган туманидаги “Ўзимизники” корхоналари бўйлаб уюштирилган бизнес-саёҳат, қишлоқ хўжалиги йўналишида Тўрақўрғон туманидаги “Бураматут гулшани” фермер хўжалиги тажрибаси билан танишув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.