ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида бу борадаги аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Лойиҳага асосан Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда 21 миллион 831 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Бугун эса ушбу лойиҳанинг баҳорги мавсумига старт берилди.
[gallery-10864]
Янги Наманган туманининг «Саховат» маҳалласи ҳудудида бошланган дарахт экиш тадбирида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Маълумот учун, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида Наманган вилоятида 9 миллион 692 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш режалаштирилган. Бу бўйича вилоятда 7 миллион 740 минг дона кўчат захиралари шакллантирилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА