English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Янги нафас” – оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
11:00 / 2023-09-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги муносабати “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз!” шиори остида “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси Наманганда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда 4500 мингдан зиёд иштирокчи Наманган шаҳридаги “Гранд Шердор” меҳмонхонаси олдидан “Уч фаввора” хиёбонигача бўлган 3 километрлик масофани босиб ўтди.  

Иштирокчилар орасида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган югуриш истагини билдирган иштирокчилар, ҳатто, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам бор.  

Мусобақа якунига кўра, ўғил болалар ўртасида Дилмурод Хўжамов, қизлар ўртасида Мафтуна Аҳмедова, имконияти чекланган иштирокчилар орасида  Ибодулло Ҳайдаров ғолиб деб топилди. Шунингдек, “Энг ёши катта иштирокчи, “Энг ёш иштирокчи” ва “Энг фаол иштирокчи” номинацияларида Мақсуджон Устабоев, Умиджон Йўлдошев ҳамда Олимжон Нозимов ғолиб бўлди.  

[gallery-13409]

Ғолиб ва совриндорлар мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА