ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган «Dastur.X» ахборот технологиялари ўқув маркази фойдаланишга топширилди.
Бу марказ вилоятда ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди.
[gallery-21498]
Тантанали очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, улардан оқилона фойдаланаётган ёшлар сафи кенгайиб бораётганини эътироф этдилар. Замонавий касб ҳисобланган IT йўналишида янги иш бошлаётган ўқув маркази ҳам соҳага қизиқувчи ўғил-қизлар учун айни муддао бўлди.
Ушбу ўқув маркази тадбиркор Фозилжон Зайниддинов томонидан ташкил этилган бўлиб, йигирмага яқин иш ўрни яратилди. Бу ерда бир ойда 400 нафаргача ўқувчини қабул қилиш ва уларга веб дастурлаш, фронтенд, бэкенд, дизайн ва IT Kids каби йўналишларда сифатли таълим бериш имконияти мавжуд.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА