Наманганда янги гидроэлектр станциялар қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, бунда хусусий секторни фаол жалб қилиш чора-тадбирларига устувор эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида сув ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Тадбир доирасида гидроэлектр станциялар қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Унда тумандаги Норин дарёси ва ундан оқиб ўтувчи каналларда гидроэлектр станциялари қуриш имкониятлари ва шароитлари тушунтириб берилди.
Гидроэлектр станциялар қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимотида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
[gallery-10645]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА