Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда яна бир йирик хорижий корхона иш бошлайди
19:04 / 2019-12-26

“Наманган” эркин иқтисодий зонасида Хитой инвестицияси негизида “UFA Garments” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси барпо этиш лойиҳасига старт берилди.


“Наманган” эркин иқтисодий зонасида Хитой инвестицияси негизида “UFA Garments” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси барпо этиш лойиҳасига старт берилди.

Корхонанинг тамал тошини қўйишга бағишланган маросимда вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

9.jpg

Тадбирда вилоятда маҳаллий ва хорижий сармоядорларга ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларида илғор лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай сармоявий муҳит яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди тобора кенгайиб бугунги кунда 670 гектардан зиёд майдонда умумий қиймати 550 миллион доллардан ортиқ 15 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

7.jpg

10 гектар майдонда барпо этилаётган “UFA Garments” МЧЖ хорижий корхонасида эркаклар устки кийимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 2020 йил 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилаётган ва умумий қиймати 11 миллион долларни ташкил этадиган ушбу корхона йилига 2 минг тонна тайёр кийим ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Лойиҳа тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси билан молиялаштирилади ва бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70 фоизи Россия ва Европа бозорига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

6.jpg

Хорижий корхонанинг ишга туширилиши билан 2500 та иш ўрни яратилади.

– “UFA Garments”ни беш йил ичида Наманган вилоятининг энг йирик экспортчи корхонаси даражасига кўтаришни режалаштирганмиз, – дейди хитойлик инвестор Фан Чен Сяо хоним. – Вилоятда мавжуд иқтисодий ва ижтимоий ресурслар билан ушбу корхонанинг истиқболли бўлишига ишончимиз комил.

Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

5 (1).jpg